

19 ёшли футболчи ва унинг рафиқаси биринчи фарзандини кутмоқда. Жуфтлик ўғилли бўлишни истайди.
"Умид қиламанки, ўғлим футболчи бўлмайди, балки ҳуқуқшунос, шифокор ёки бошқа кимдир бўлади. Футбол муҳити жуда оғир", – деди Эндрик.
Бразилиялик ҳужумчи январь ойидан бери ижара асосида "Лион"да ўйнаб келмоқда. У "Реал"га 2024 йилда қўшилган, илгари "Палмейрас"да ўйнаган ва у ерда 2 марта Бразилия чемпионлигини қўлга киритган. Эндрик "қаймоқранглилар" билан УEФА Суперкубоги ва Қитъалараро Кубогини ютди.



