UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  0 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  3 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик" Янгиликлар

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик"

Теглар :  U-20 Осиё кубоги
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлган, Ироқ U-20 терма жамоасининг бош мураббийи Эмод Муҳаммад, учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбтада рақибимизни чемпионлик билан табриклайман. Улар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Бугун бизнинг омадимиз келмади.

- Ушбу турнирдаги жамоангизнинг иштирокига изоҳ бериб ўтсангиз, турнирдан аввал Ироқ фаворитлар қаторида эмас эди, лекин финалга қадар етиб борди.

- Яхши иштирок бўлди деб ўйлайман. Бизнинг мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди ва биз ушбу вазифани удалладик. Эртадан бошлаб жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Ушбу таркибдан кимларни яқин келажакда Ироқ футболи юлдузига айланади деб ўйлайсиз?

- Ушбу таркибдан қанчаси терма жамоа аъзосига ўйланишини билмайман, аммо уларнинг кўпчилиги Ироқ футболининг юлдузи бўлишга қодир. Менинг бунга ишончим қодир.

- Ироқ терма жамоаси Индонезиядаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўради?

- Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Ушбу мусобақада йўл қўйган барча ҳатоларимизни тўғирлаб, жаҳон чемпионатида яхшироқ иштирок этамиз. Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман, федерациядан тортиб ОАВ вакилларигача.

- Жаҳон чемпионатидаги мақсадларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатида турли ҳил жамоалар иштирок этишади. Биз эса жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қиламиз. Ушбу таркибга яна 3-4 футболчини қўшиб олмоқчимиз. Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика