Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси Осиё Кубогида КХДРга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Оқил Абдубарноев
5 апр 2026, 20:10
Таиланд мезбонлик қилаётган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги 2-тури доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Шимолий Корея вакилаларига қарши майдонга тушди.

Учрашувда ўзбекистонлик қизлар рақибга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мураббийлар штаби ушбу қийин ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

Асосий таркиб: 1. Севинова, 2. Дахова, 4. Шавкатова, 7. Турғунова, 8. Шодиева, 9. Бахтиёрова, 11. Эгамбердиева, 15. Раҳматуллаева, 17. Олимжонова, 18. Деканбаева, 22. Усарова.

Захира футболчилари: Эштемирова, Гамадеева, Йигиталиева, Аминжонова, Ёқубжонова, Хайруллаева, Сайфиддинова, Толибова, Маматқулова, Норбоева, Нурмуҳаммадова, Бозорбоева.

photo_2026-04-05_19-01-14.jpgphoto_2026-04-05_19-01-17.jpgphoto_2026-04-05_19-01-18.jpg

"B" гуруҳида 2-тур баҳслари ортда қолди. Турнир жадвалига кўра, гуруҳдаги ҳолат қуйидагича кўриниш олган:

Шимолий Корея ва Жанубий Корея терма жамоалари дастлабки икки турда юз фоизлик натижа қайд этиб, 6 очкодан жамғарган ҳолда плей-офф йўлланмасини нақд қилиб бўлишди. Шимолий Корея вакилалари тўплар нисбатидаги улкан фарқ эвазига (+14) 1-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса ҳозирча очко ишлаб олгани йўқ. Вакилаларимиз иккита ўйинда имкониятни бой бериб, 0:8 тўплар нисбати билан 3-ўринда бормоқда. Гуруҳнинг сўнгги поғонасидаги Иордания ҳисобида ҳам 0 очко мавжуд, аммо уларнинг тўплар фарқи бироз ёмонроқ – 1:10.

Жадвалдан кўриниб турибдики, қизларимизда кейинги босқичга йўл олиш учун ҳали ҳам назарий имконият сақланиб қолган. Сўнгги турда вакилаларимиз айнан Иорданияга қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА