

“Бугунги натижа биз кутганидек бўлмади. Аммо ҳар бир синов, ҳар бир қийинчилик ва ҳар бир тажриба инсонни кучлироқ қилади.
Охирги ҳуштаккача бор кучимизни бердик. Ҳар бир сабоқ ва ҳар бир синов учун миннатдорман, бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат.
Биз ўрганамиз, ўсамиз ва олдинга қараб юришда давом этамиз”, - деб ёзади Шомуродов ўз инстаграмида.
Ўзбекистон термаси навбатдаги учрашувини 23 июнь куни Португалияга қарши ўтказади.



