Дмитрий Губерниев: "Биз Ўзбекистон термасини қўллаб-қувватлашда давом этамиз"

18 июн 2026, 22:55
"Матч ТВ" шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги дебют ўйини ҳақида фикр билдирди.

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Ўзбекистон терма жамоаси тушкунликка тушмаслиги керак, биз уларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Йигитлар ўз тарихидаги илк Жаҳон чемпионати ўйинини ўтказишди. Мен уларга катта ҳурмат ва самимийлик билан қарайман.

Рақиб ким бўлишидан қатъи назар бу турнир ҳар қандай жамоада имконият борлигини кўрсатмоқда. Масалан, кеча Португалия ва Конго ДР ўртасидаги учрашувни олайлик.

Олдинда яна икки ўйин бор. Балки улар ғалаба қозониб, кейинги босқичга ҳам чиқишар. Ҳали имкониятлар бор, лекин терманинг гуруҳи жуда қийин", — деди Губерниев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Матч ТВ