Жанубий Корея бош мураббийи дрон ҳақида: "Яхшиямки, бу тактик машғулотлар бошланишидан олдин содир бўлди"

18 июн 2026, 23:52
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Хон Мён Бо ЖЧ–2026 доирасида Мексикага қарши ўйин олдидан машғулот пайтида содир бўлган дрон билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди.

Аввалроқ сешанба куни Жанубий Корея терма жамоасининг ёпиқ машғулоти вақтида машғулот майдони устида учувчисиз учиш қурилмаси аниқлангани хабар қилинган эди. Кейинчалик дрон Мексика ҳарбийлари томонидан уриб туширилган, шундан сўнг уни икки нафар эркак олиб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

"Кечаги машғулотимиз вақтида дрон билан боғлиқ воқеа ҳақида хабар топдим. Яхшиямки, бу ҳодиса тактик тайёргарликни бошлашимиздан олдин содир бўлди, шунинг учун у жамоамизга катта таъсир кўрсатмади. Ўйинга тайёргарликнинг шундай муҳим палласида бундай ҳолат юз берганидан афсусдаман", — деди Хон Мён Бо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Yonhap