Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши ўйинда жароҳатлаган оператор ҳолидан хабар олди

18 июн 2026, 23:19
Ўзбекистон МТЖ кеча ФИФА Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон термаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўп учун кураш эпизодларидан бирида майдон четида фаолият олиб бораётган трансляция оператори билан тўқнашиб кетди.

DSC_1587.JPG



Операторнинг ҳолидан хабар олиниб, унга Абдуқодир Ҳусановнинг имзоси туширилган махсус футболка топширилган. Ҳимоячи операторга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, самимий тилакларини йўллади.

photo_2026-06-18_23-08-12.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: t.me/FAUzbekistan