

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, таклиф суммаси 45 миллион еврони ташкил этади, яна 5 миллион евро турли бонуслар кўринишида ваъда қилинган.
"Нерадзурри" футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. 21 ёшли ҳимоячи "Интер"га ўтишни истамоқда ва трансфер амалга ошишини кутмоқда.
Битимни якунлаш учун томонлар яна бир босқич музокара ўтказиши керак бўлади. Бироқ "Интер" раҳбарияти ҳам, футболчининг ўзи ҳам трансфер муваффақиятли якунланишига ишонч билдирмоқда.
А Сериянинг 2025/26 йилги мавсумида энг яхши ҳимоячи деб топилган Палестра ўтган мавсумни ижара асосида "Кальяри" сафида ўтказган.



