Эксперт фикри. Ислом Иномов: "Колумбия билан ўйинга кўп нарса боғлиқ"

Iskandarov Abdulaziz
26 май 2026, 14:10
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга йўл олди.

Вакилларимиз Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг илк турда Колумбия билан куч синашади.

Табиийки, турнирдаги дебют баҳсни кўпчилик ҳаяжонда кутмоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Ислом Иномовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Биринчи маротаба Жаҳон чемпионатига чиқдик. Энди фақат яхши ниятлар билан терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Гуруҳ босқичида жисмоний сифатлар кўпроқ рол ўйнайди. Шундай ўйинлар бўладики қайси бири фаворитлигини айта олмайсиз. Охирги учрашувларда кўряпмизки йигитларимиз ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Кучли рақиблар билан ўнай олишяпти.

Колумбия билан учрашувда биринчи очкони қўлга киритиб олиш муҳим. Кейинги ўйинлар ҳам шунга боғланиб кетади. Турнирни очко билан бошласак босим ҳам йўқолади”,- дейди Ислом Иномов.

Маълумот учун, Колумбия билан беллашув 17 июнь куни соат Тошкент вақти билан 7:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia