Кварацхелия ва Дуэнинг оғир жароҳати ПСЖни бозорга қайтарди

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2026, 19:45
ПСЖ қишки трансферлар ойнасида "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда “The Touchline” хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Хвича Кварацхелиянинг жароҳатидан сўнг Париж клуби дастлаб 26 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олиш фикридан воз кечиб, мавжуд ўйинчилар билан кифояланишни режалаштирган эди. Бироқ ҳужум чизиғининг яна бир вакили Дезире Дуэнинг сафдан чиқиши раҳбариятни режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

3.jpg

Маълум қилинишича, Альварес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиш қийинчилик туғдирмайди. Асосий тўсиқ "Атлетико" билан трансфер борасида келишувга эришиш бўлиб қолмоқда.

21 ноябрь куни Дуэ "Ницца"га қарши ўйинда (3:2) ўнг тиззасининг хочсимон боғламларини узиб олди. Франциялик футболчини операция кутмоқда. Октябрь ойида эса Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Барселона"га қарши баҳсда (4:2) Кварацхелия ҳам худди шундай жароҳат олган эди. Грузиялик вингер аллақачон операция қилинган.

Альварес 2024 йилдан буён "Атлетико" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали аргентиналик ҳужумчининг нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline