

Пирс Морган: Менимча, Беллингем тарихдаги энг буюк англиялик футболчига айланиши мумкин.
Никки Батт: Потенциал жиҳатдан — ҳа.
Пирс Морган: Ва "Юнайтед" уни қўлдан чиқарди.
Никки Батт: Ҳа, буларнинг бари улар Никки Баттга қулоқ солмагани учун юз берди (кулади). Тўғрироғи, улар ўша пайтда клубда ишлаган барча мураббийларнинг фикрини инобатга олишмаган. Жей-Жей Габриэлни олайлик — илгари МЮ бундай иқтидорли футболчининг кетиб қолишига ҳеч қачон йўл қўймаган бўларди.
Пирс Морган: Бу шуни кўрсатадики, "Манчестер Юнайтед" ҳозир одамлар интиладиган жой эмас.
Саймон Жордан ("Кристал Пэлас" собиқ хўжайини): Фақат йигитча аллақандай "Брентфорд"га эмас, балки Мадриднинг "Реал"ига кетяпти, Пирс! Аммо Жуд Беллингемни эсланг: у "Бирмингем"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамаган ва Дортмунднинг "Боруссия"сига йўл олишни маъқул кўрган.
Никки Батт: "Бирмингем" ўз формасини унутиб қолдиргани учунгина Жуд машғулот базасида "Манчестер Юнайтед" либосида ўйнаганида мен ўша ерда эдим! Натижада бизда суратлар сақланиб қолган — у "Юнайтед"нинг қизил формасида тўп тепмоқда. Беллингем, шубҳасиз, мен буни алоҳида таъкидлайман, 14-15 ёш тоифасида кўрикда мен кўрган барча ўйинчилар орасида энг яхшиси эди. Раҳбариятга: "Уни сотиб олинглар! Ҳеч қандай ҳолатда бу йигитни қўйиб юборманглар!" — дегандим. Якунда эса у кетиб қолди. Менимча, Алекс Фергюсон кетганидан кейин ўтган 10 йил ичида шунчаки юз бермаслиги керак бўлган ишлар содир бўлди. Бироқ бу рўй берди ва бу ачинарли ҳолат.



