

Манбанинг ёзишича, инглиз клублари мудофаа марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам ўйнай оладиган 26 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, трансфер бўйича музокаралар ҳали ўтказилмаган, расмий таклифлар ҳам келиб тушмаган.
"Ал Насср" Симакан билан хайрлашиш ниятида эмас. Футболчининг узоқ муддатли шартномаси эҳтимолий музокараларда Саудия Арабистони клубининг позициясини янада мустаҳкамлайди.
Ҳимоячи атрофидаги вазиятни "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Симакан 2025 йилнинг ёзида "Лейпциг"дан "Ал Насср" сафига ўтганди. У 2026/27 йилги мавсум барча турнирлар доирасида 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



