

- Чиройли ўйин бўлди ва бу икки томон учун ҳам оғир ўтди. "Андижон" билан ўтган ўйиндан кейин ҳам айтганман, бу жамоанинг яхши жисмоний ҳолати ва сифати бор, шунинг эвазига бу рақибга қарши ўйинлар жуда оғир ўтган. Мавсум якунига ҳам келдик, барча жамоалар чарчаган, куч қолмаган ва бу айрим жамоаларга яхши ўйин кўрсатиш учун сабаб ҳам бўлмоқда. Натижадан мамнунман. Чиройли ўйин кўрсатгани учун "Андижон"га раҳмат айтаман, улар бизга қарши яхши ўйин намойиш қилишди. Шунингдек, ўз жамоамга, раҳбариятимга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизга доимо ёрдам беришмоқда.



