

"У албатта "Олтин тўп"ни қўлга киритади. Бунинг учун Мбаппе Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада зафар қучиши ёки жаҳон чемпионатида узоқроққа бориши керак. Лекин шубҳасиз, эртами-кечми у бу совринга эга чиқади", — деди Азар "TF1" телеканали эфирида.
Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали француз юлдузини 200 миллион еврога баҳоламоқда.



