

27 ёшли француз якунланган ЛЧ баҳсларида 15 та гол урди, унинг жамоаси "Реал" эса 1/4 финалгача етиб борди. Иккинчи ўринни Гарри Кейн ("Бавария") 14 та гол билан эгаллади. Учинчи ўринни эса Хвича Кварацхелия (ПСЖ), Хулиан Альварес ("Атлетико") ва Энтони Гордон ("Ньюкасл") бўлишиб олишди — улар ҳисобида 10 тадан тўп бор.
Мбаппе фаолиятида иккинчи марта ЛЧ тўпурарига айланди, бундан аввал 2023/24 йилги мавсумда у ушбу совринни Кейн билан бўлишиб олган эди (ҳар иккиси 8 тадан гол урган).



