Уоткинснинг рафиқаси ҳусийларнинг ракета ҳужумлари сабабли Саудия Арабистонини тарк этди

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2026, 16:10
Англия терма жамоаси ва "Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Олли Уоткинснинг рафиқаси Элли минтақадаги ракета ҳужумлари сабабли фарзандлари билан Саудия Арабистонидан Буюк Британияга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Уоткинс август ойида "Астон Вилла"дан "Ал-Ҳилол"га ўтган эди. Саудияликлар унинг трансфери учун 50 миллион фунт стерлинг тўлашган.

"Ҳаётимизда кичик кутилмаган бурилиш юз берди. Мен Буюк Британияга қайтдим, умид қиламанки, бу вақтинчалик. Қачон орқага қайтишимизни ҳозирча билмайман. Саудия Арабистонида айни пайтда кичик келишмовчилик юз бермоқда ва биз вазият тинчигунига қадар шу ерда қолишга қарор қилдик. Токи барчамиз яна бирга бўлгунимизча, уларда ҳеч бўлмаганда қандайдир нормал ҳаёт бўлиши учун буни фарзандларим учун қилишим кераклигини ҳис қилдим", — деди Элли ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Уоткинслар оиласида икки нафар фарзанд бор — беш ёшли Амара ва уч ёшли Марли.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›