Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўйинлар вақтида телефондан фойдаланмаганлик учун мухлисларни совғалар билан рағбатлантиради

Aslanov Jasurbek
24 окт 2026, 14:29
Дортмунднинг "Боруссия" клуби уй ўйинлари давомида смартфонлардан фойдаланишни камайтиришга қаратилган ташаббусни ишга туширди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, жамоа мухлисларга мобил иловада махсус режимни таклиф этади. Унинг ёрдамида телефондан фойдаланмасдан ўтказилган вақт учун балл тўплаш мумкин бўлади. Кейинчалик иштирокчилар совринлар, жумладан, ўйинчилар дастхати туширилган футболкалар ва клуб атрибутикасини харид қилиш учун совға карталарига эга чиқишлари мумкин.

Илова ўйинлар вақтида смартфон фаоллигини кузатиб боради, бироқ танаффуслар ҳисобга олинмайди. Дастурда иштирок этиш ихтиёрийдир.

Ушбу ташаббус стадионга ташриф буюрган минг нафар томошабин ўртасида ўтказилган сўровномадан сўнг юзага келди. Маълум бўлишича, трибуналардаги селфилар, тўғридан-тўғри трансляциялар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мухлисларнинг ғашига тобора кўпроқ тегмоқда. Vodafone томонидан 2023 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, мухлисларнинг 63 фоизи ўйинлар вақтида мунтазам равишда смартфонлардан фойдаланади.

"Стадионда 81 мингдан ортиқ инсон биргаликда қўшиқ куйлайди, жамоани қўллаб-қувватлайди ва нафасини ичига ютади. Бу лаҳзаларни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди", — деди "Боруссия" бош директори Карстен Крамер.

Дастур 24 октябрь куни Бундеслига доирасидаги "Айнтрахт"га қарши уй ўйинидан бошлаб амалга киритилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›