

Манбага кўра, Турин клуби 26 ёшли футболчини 30 млн еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, "Ювентус" Бальдега қизиқиш билдирмоқда, ўз навбатида "кўк-анорранглилар" уни 40-50 млн евро атрофида баҳоламоқда. Таъкидланишича, испаниялик футболчи қишда сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида "Рома"га ўтиши мумкин.
Жорий мавсумда Камбьязо барча турнирларда олтита ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади.



