Ферраннинг сотилиши "Барса"га молиявий фэйр-плей орқали 50 миллион евро келтирди. Бу пул Родри ва Адеемини рўйхатдан ўтказишга деярли етади

16 авг 2026, 17:18
Ферран Торреснинг ПСЖга ўтиши "Барселона"нинг трансфер бозоридаги имкониятларини сезиларли даражада оширди.

Каталония клуби ҳужумчини қарийб 50 миллион еврога сотди. Бу "Барселона" тарихидаги бешинчи йирик сотув бўлди.

Ферран 2022 йилнинг январь ойида 55 миллион еврога сотиб олинган ва у билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланганди. Унинг йиллик амортизацияси 10 миллион еврони ташкил этган, шунинг учун сотиш пайтида клуб ҳисоботларида худди шу миқдор сақланиб қолди.

Шундай қилиб, "Барселона" трансфердан тахминан 40 миллион евро соф фойда олди. Шартноманинг сўнгги йилида клуб футболчининг маошидан яна тахминан 10 миллион иқтисод қилди. Умуман олганда, Торреснинг кетиши молиявий фэйр-плей доирасида 50 миллион еврони озод қилди.

Манбанинг ҳисоб-китобларига кўра, Родрининг 70 миллион евролик трансфер ва тўрт йиллик шартнома билан рўйхатдан ўтиши учун "Барселона"га тахминан 37,5 миллион евро керак бўлади. Карим Адеемини рўйхатдан ўтказиш яна тахминан 16,4 миллионга тушади. Шундай қилиб, Ферраннинг сотилиши икки футболчининг 53,9 миллион еврога баҳоланган умумий юкини деярли тўлиқ қоплайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›