МЮ "Боруссия"нинг 4 нафар футболчисини кузатиш учун скаутларини юборди

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2026, 17:00
“Манчестер Юнайтед” Германия чемпионати доирасидаги "Бавария" – "Боруссия" (Дортмунд) учрашувига меҳмонлар сафидаги бир йўла 4 нафар футболчининг ўйинини баҳолаш мақсадида ўз скаутларини жўнатди.

Бу ҳақда “TEAMtalk” маълум қилди.

Манкунианларнинг эътибор марказида 30 ёшли гвинеялик ҳужумчи Серу Гирасси, ярим ҳимоячилар — 21 ёшли Жоб Беллингем ва 26 ёшли Феликс Нмеча, шунингдек, 24 ёшли швециялик ҳимоячи Даниэль Свенссон бор.

Гирасси, Беллингем ва Нмеча "Юнайтед"нинг анчадан бери кузатувида бўлган нишонлари ҳисобланади. Гирасси ҳужум чизиғини кучайтира оладиган тажрибали форвард сифатида қаралмоқда, аммо уни трансфер қилиш ўта мураккаб бўлади. Шартномасида улкан товон пули белгиланган Беллингем ва Нмеча билан боғлиқ вазият ҳам худди шундай.

Учрашувда деярли барча етакчи Европа клублари, жумладан, "Арсенал", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" ва "Тоттенхэм" вакиллари ҳам ҳозир бўлишган, бу эса "Боруссия" футболчиларига бўлган қизиқиш нақадар юқори эканини кўрсатади.

Гирасси баҳсда ўз жамоаси голларидан бирига муаллифлик қилди. "Бавария"га қарши кечган ўйин эса 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›