

Испания ОАВ воқеани "эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш" моддаси бўйича малакаланиши мумкинлигини ёзмоқда — бундай ҳолатда посбонга 4 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солади.
Фожиа 2 ноябрь кунги Сегунда баҳсининг ҳакам қўшиб берган дақиқаларида юз берди: Овоно тўп учун курашда олдинга чиқиб, рақиб ҳужумчисига тиззаси билан кучли зарба берган. Қоидани кескин бузгани учун посбон тўғридан-тўғри қизил карточка олди, ҳушини йўқотган де Мигель эса шифохонага олиб кетилаётганда юраги тўхтаб қолди. Шифокорлар уни реанимация қилганига қарамай, 30 ёшли футболчи 3 ноябрь тонгида вафот этди.
Испания Жиноят кодексининг 142-моддасига кўра, қўпол эҳтиётсизлик сабаб ўлимга олиб келиш 1 йилдан 4 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади. Бироқ Овонони жавобгарликка тортиш учун унинг ҳаракатлари рухсат этилган спорт хавфи чегарасидан чиққани ва бевосита ўлимга сабаб бўлгани судда исботланиши шарт.



