"Реал" АПЛда порлаётган дарвозабонни нишонга олди

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2026, 19:15
"Реал" "Брайтон" посбони Барт Вербрюггенни дарвозабон позициясини кучайтириш учун асосий нишон ва шартномаси 2026/27 йилги мавсум охирида тугайдиган Тибо Куртуанинг узоқ муддатли идеал ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда

Маълумотларга қараганда, 24 ёшли нидерландиялик футболчи бундай имконият туғилса, Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Вербрюгген Премьер-лиганинг 9 та ўйинидан 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва бу кўрсаткич бўйича чемпионатда биринчи ўринни бўлишиб турибди. Ўтган мавсумда у лигада бартараф этилган голлар бўйича 3-ўринни эгаллади, ёзда эса миллий терма жамоа сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Вербрюггеннинг "Брайтон" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Бу ҳолат клубни танлов қаршисида қолдиради: ўйинчини келаси ёзда сотиш ёки унга янги битим таклиф қилиш. "Брайтон" топ-клублар томонидан бўлаётган қизиқишларга аллақачон кўникиб қолган ва бу вазиятда вазмин ҳамда пухта ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›