

“Cadena COPE” хабарига кўра, 25 ёшли посбон рўй берган ҳодисани жуда оғир қабул қилган ва тушкун ҳолатда бўлиб, оммавий баёнот беришдан аввал марҳумнинг яқинлари билан гаплашиб олишни истамоқда.
Фожиа 2 ноябрь кунги Сегунда ўйинининг сўнгги дақиқаларида юз берганди: тўп учун курашда Овоно де Мигель билан тўқнашиб, унга тиззаси билан кучли зарба берган. Оқибатда 30 ёшли ҳужумчининг юраги тўхтаб қолган ва шифохонага ётқизилганига қарамай, 3 ноябрь тонгида вафот этганди.
Мазкур воқеадан кейин мухлисларнинг кескин босимига учраган Овоно Instagram саҳифасини ёпиб қўйди.
"Андорра" посбони рақибга қасддан жароҳат етказиш нияти бўлмаганини таъкидламоқда. Ҳодиса сабаб Испания қироллиги футбол федерацияси 3 ноябрга белгиланган бир қатор Кубок учрашувларини қолдирди, собиқ футболчи Жерар Пике ва мамлакат клублари марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдиришмоқда.
Аввалроқ футболчининг ўлими сабаб "Андорра" дарвозабонига 4 йилгача қамоқ жазоси хавф солаётгани маълум бўлган эди.



