

Ушбу учрашув жаҳон биринчилигининг бронза медаллари учун кураш доирасида бўлиб ўтди.
"Мағлубият аламли бўлса-да, вазифани бажардик деган туйғу бор. Мусобақани учинчи ўринда якунлаганимиз яхшироқ бўларди. Бизнинг мақсадларимиз катта эди ва кўплаб ижобий ишларни амалга ошира олдик. Испания билан ўйинда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, рақиб эса бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилди.
Ҳамма нарса ёмон деб бўлмайди, бизда иқтидорли жамоа бор, натижага эришиш учун барча нарса етарли эди. Шахсан мен учун бу ажойиб бир саёҳат бўлди. Нақд саккиз ҳафталик гўзал давр.
Натижа нуқтаи назаридан ҳафсала пир бўлгани бор гап. Бизда ўн миллионлаб францияликларга қувончли эмоциялар тақдим этиш имконияти мавжуд эди. Бу — жаҳон чемпионати, бундан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ. Франция терма жамоаси либосини кийишдан кўра гўзалроқ туйғу мавжуд эмас", — дея Дешамнинг сўзларини келтиради "RMC Sport".
Аввалроқ Дешам Франция терма жамоасини тарк этиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу учрашув унинг терма жамоадаги 14 йиллик фаолиятидаги сўнгги ўйинга айланди. "Учранглилар" ЖЧ-2014дан буён илк бор медалларсиз қолишди.



