

Мазкур учрашувда Жозе Моуринью шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
"Агар рақиб майдонда сендан кучлироқ бўлса, буни шунчаки тўғри тан олиш керак. Бу оқшом жамоамизга рақиб жарима майдончаси ичида очиқчасига кескинлик етишмади.
Ҳозир эндигина октябрь ойи, бу эса яхши ҳолат — олдинда ҳали узоқ турнир масофаси турибди. Биз мавсумнинг қолган қисмига вазминлик билан ёндашиб, тинимсиз меҳнат қилишда давом этишимиз ҳамда йўл қўйилган хатоларни тузатишимиз шарт", — дея Родрининг сўзларини келтиради Diario Sport нашри.



