Дешам чорак финал баҳсига аргентиналик Тельо тайинлангани ҳақида: "Рақибимиз Марокаш, ҳакам эмас”

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 20:42
Дешам Марокашга қарши ўйинда аргентиналик ҳакамлар ҳақида: мени бу хавотирга солмаяпти.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Марокашга қарши ўйинга аргентиналик ҳакам тайинлангани уни хавотирга солмаётганини айтди. Жамоаларнинг ЖЧ-2026 чорак финалидаги учрашуви пайшанба, 9 июль куни бўлиб ўтади. Учрашувнинг бош ҳаками этиб аргентиналик Факундо Тельо тайинланди.

"Йўқ, ҳеч қандай савол йўқ. Сизда саволлар туғилиши мумкин, лекин мени бу хавотирга солмаяпти. Умид қиламанки, рефери яқинда бўлиб ўтган ўйиндаги (Аргентинанинг Миср устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси) Летексье ва унинг бригадаси каби яхши ишлайди. Рақибимиз Марокаш, ҳакам эмас. Аксинча, у ўйин қоидаларини имкон қадар аниқроқ қўллаш учун шу ерда", — деди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›