Дидье Дешам Франция терма жамоаси ихтиёрига қайтди

28 июн 2026, 18:04
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам миллий жамоа қароргоҳига қайтди.

Аввалроқ у ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Норвегияга қарши ўйинни (4:1) онасининг дафн маросими сабабли ўтказиб юборган эди.

Энди Дешам Франция терма жамоасини плей-офф босқичида бошқаради. Французлар 1/16 финалда Швецияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Le Parisien