Дешам Франциянинг ЖЧ-2026да Ироқ устидан қозонилган йирик ғалабаси ҳақида гапирди

23 июн 2026, 09:40
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ироққа қарши ўйин (3:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим яхши ўтди. Балки мен футболчиларимга нисбатан ҳаддан ташқари талабчандирман. Аммо қўл остимда бор бўлган ўйинчиларга айнан шундай ёндашувни маъқул кўраман.

Иккинчи бўлимда биз ттўлиқ куч билан ҳаракат қилишга ҳаракат қилдик, содир бўлган воқеаларни [ноқулай об-ҳаво туфайли ўйиннинг тўхтатилишини] ҳисобга олсак, бу осон бўлмади. Ғалаба — бу яхши. Бугун биз кейинги босқичга йўл олдик, бироқ ишончим комил, учинчи ўйин гуруҳдаги якуний ўрнимизни белгилаб беришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади", — дея Дешамнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

3-турда Дидье Дешам шогирдлари Норвегия билан тўқнаш келишади. Ўйин жума куни, 26 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›