"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"

Sherzod Nurmatov
1 дек 2025
"Челси" ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс "Арсенал"га қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўклар" сардори голли узатмани амалга оширди ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Энцо Мареска Майозес Кайседо 38-дақиқада майдондан четлатилгач, учрашувни 10 киши бўлиб ўтказди.

"Ҳамма биз қаерда эканлигимизни ва нима учун курашаётганимизни кўрмоқда. Биз ҳаммасини кўрсатиб қўйдик. Ғалаба қозона олмаган бўлсак ҳам, кўплаб ижобий жиҳатлар кўзга ташланди. Мен жамоа билан фахрланаман", – деди Жеймс.

"Челси" 13 ўйиндан кейин 24 очко билан Премьер-лига жадвалида 3-поғонада бормоқда. "Арсенал" 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano