

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 21 ёшли ҳимоячи жума куни Лондонда "Челси" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Италиялик футболчи инглиз клуби билан 2032 йил июнига қадар амал қиладиган шартнома имзолайди. Битимда яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Яқин кунларда Палестра трансферни расмийлаштириш учун Лондонга йўл олади.
Аввалроқ "Челси" футболчи учун "Аталанта"га 55 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Палестра ўтган мавсумни ижара асосида "Кальяри" сафида ўтказди. У А Сериянинг ўтган мавсумида 37 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



