"Реал" Энцо Фернандесни сотиб олиш бўйича келишувга икки нафар футболчисини киритиши мумкин

26 июн 2026, 13:50
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг 120 миллион евролик трансфер қийматини камайтириш учун "қаймоқранглилар"нинг амалдаги футболчиларини ушбу келишувга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "Defensa Central" хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, мадридликлар аргентиналик футболчининг ўтиши бўйича келишувга ҳимоячи Альваро Каррерас ва ярим ҳимоячи Эдуарду Камавингани қўшишлари мумкин. "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо Каррераснинг трансферига рози бўлиши истисно этилмайди, чунки у "Реал"ни бошқарган вақтида ҳам ушбу футболчининг трансферини ёқлаб чиққан эди.

Таъкидланишича, "Қироллик клуби" Энцо Фернандес учун музокараларсиз 120 миллион евро тўламоқчи эмас. "Реал" ярим ҳимоячининг нархини имкон қадар пасайтиришни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Defensa Central