"Манчестер Сити" "Челси" ҳимоячисини 81 миллион еврога сотиб олиши мумкин

26 июн 2026, 21:25
"Манчестер Сити" янги ўнг қанот ҳимоячисини топди.

"Шаҳарликлар" "Челси"дан Мало Гюстони сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Трансфер суммаси 81 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзида тугайди.

Мало Гюсто ўтган мавсумда  "Челси" сафида 49 та ўйин ўтказди. Унда футболчи учта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk