"Бунёдкор" яна ҳакамлардан жабр кўрдими? Суперлиганинг 17-туридаги ҳакамлик таҳлили

Оқил Абдубарноев
18 авг 2026, 12:40
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ арбитр Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram-канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси 17-тури доирасидаги ўйинларда юз берган баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

"Андижон" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

“Андижон” ўйинчиси ўйламасдан қўполлик ишлатиб, рақибининг тўпиғига бутса тишлари билан зарба берди. Уни қизил карточкадан фақат зарбанинг кучли босим билан берилмагани ва зарба пастроққа теккани сақлаб қолди. Бизнингча, жарима зарбаси белгиланиб, қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатилгани – тўғри қарор.

"Андижон" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакамнинг қарорига қўшиламиз: “Нефтчи” ҳимоячиси томонидан қоидабузарлик содир этилганини кўрмадик, бу оддий ўйин ҳолати эди. Шу билан бирга, “Андижон” футболчисига симуляция учун сариқ карточка кўрсатиш ҳам шарт эмасди, чунки барибир енгил тўқнашув бўлган. Тўғри қарор – ўйинни давом эттириш.

"Андижон" – "Нефтчи"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Ҳакам тўғри қарор қабул қилган, деб ҳисоблаймиз. "Андижон" ўйинчиси рақибни кўриб турибди ва бутсасининг тишлари билан унинг белдан юқори қисмига ҳаддан ташқари куч ишлатиб зарба бермоқда. Бу ерда жароҳат етказиш хавфи мавжуд. Тўғри қарор – жиддий қоида бузилиши учун қизил карточка.

"Сурхон" – "Сўғдиёна"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Сўғдиёна" ҳужумчиси қўпол ўйини учун сариқ карточка ишлаб олди. Дарвозабон тўпни эгаллаб бўлганига қарамай, у контактнинг олдини олишга ҳаракат қилмади ва оёғи билан голкиперга тегиб кетди.

✅❌ "Бухоро" – ОКМК

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Дастлаб ОКМК ўйинчиси хавфли ўйнаб (ётган ҳолда тўпни оёқлари орасида қисиб олиб), қоидани бузади. Шундан сўнг "Бухоро" ўйинчиси ётган рақибига қўпол равишда зарба беради. Бизнинг фикримизча, тўғри қарор – "Бухоро" фойдасига эркин зарба белгилаш, лекин шу билан бирга, қўпол ўйини учун уларнинг ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатиш.

P.S. "Бухоро" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилмади.

"Динамо" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

“Хоразм” ҳимоячиси рақибининг ҳаракат йўналишини атайлаб тўсди ва қоидани жарима майдончаси ташқарисида бузди, шу сабабли ВАР вазиятга аралаша олмади. Тўғри қарор – жарима зарбаси ва сариқ карточка.

"Динамо" – "Хоразм"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

Дарвозабонга нисбатан ишлатилган яққол фол. "Хоразм" посбони тўпга ўйнамоқда, рақиб эса унга келиб урилмоқда, бу қоида бузилиши ҳисобланади.

"Навбаҳор" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

"Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга ўйнашга ҳаракат қилиб, рақибининг оёғига орқадан зарба бермоқда. Тўғри қарор – пенальти.

"Навбаҳор" – "Бунёдкор"

БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ

“Бунёдкор” ҳимоячисининг қўли дастлаб таянч ҳолатда эди, бироқ тўп теккан пайтда у энди таянч вазифасини бажармаётган, аксинча, тана майдонини ғайритабиий равишда кенгайтириб турган эди. Тўғри қарор – пенальти.


Шу тариқа, Суперлиганинг 17-тури ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›