

Раҳбар клуб қўйилган айбловларнинг катта қисми бўйича айбдор деб топилганидан сўнг ушбу иш ҳақида фикр билдирди.
Журналист Бен Якобснинг Х ижтимоий тармоғидаги маълумотига кўра, Сориано Копенгагенда бўлиб ўтган Европа клублари раҳбарлари кенгаши йиғилишида ўз ташаббуси билан ушбу мавзуни кўтарган. Бошқа Европа жамоалари функционерлари олдида чиқиш қилар экан, Сориано иштирокчиларни ушбу мисли кўрилмаган иш бўйича суриштирув "яна жуда узоқ вақт олиши" ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛ "шаҳарликлар"ни бир неча мавсум давомида содир этилган молиявий қоидабузарликларнинг 115 та пунктидан 114 тасида айблаган эди.



