Мбаппе Чемпионлар лигасининг учта ўйинига дисквалификация қилинди

29 сен 2026, 07:43
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) "Лилль"нинг француз ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени 2026/2027 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг учта ўйинига дисквалификация қилди.

Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб RMC Sport хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли француз энг нуфузли еврокубок мусобақаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган Испаниянинг "Бетис" клубига қарши ўйинда (2:3) тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Мбаппе Севилья жамоаси ҳимоячиси Натанга қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилган. Учрашув бош ҳаками Георги Кабаков видеотакрорни томоша қилгач, футболчини майдондан чиқариб юборган.

Дисквалификация сабабли Мбаппе Чемпионлар лигасидаги "Арсенал", "Галатасарай" ва "Будё-Глимт"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com