

"Ҳозиргина бир жуда юқори мартабали шахс агар биз апелляцияда ютқазсак, гарчи бу рўй бермаса ҳам, бизни фақат жарима ва трансфер тақиқи кутаётганини айтди. Шу билан тамом. Шундай экан, овозингизни ўчиринг, тушкунликка тушган асабий лаънатилар. Олға, “Сити”!", – деб ёзди Галлахер ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ "Манчестер Сити" АПЛ молиявий қоидаларини бузиш бўйича қўйилган деярли барча айбловларда айбдор деб топилгани маълум бўлганди. Клуб қарор устидан апелляция бериш ниятида.
2023 йилнинг февраль ойида Премьер-лига "Манчестер Сити"га нисбатан 2009 йилдан 2018 йилгача содир этилган қоидабузарликлар бўйича айблов қўйганди. Дастлаб 115 та банд ҳақида хабар берилган бўлса, кейинроқ “The Times” ҳисоблаш хусусиятлари сабабли гап 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётганига аниқлик киритди.



