

Жаҳон футболидаги бош индивидуал мукофотга жами 30 нафар футболчи номзод қилиб кўрсатилган. Ғолиб 26 октябрь куни Лондондаги махсус маросимда эълон қилинади.
Манба маълумотларига кўра, соврин учун икки асосий даъвогар — "Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ҳамда "Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн ҳисобланади. Уларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 44% ва 42% га баҳоланмоқда. Рейтингда кейинги ўринларни 2026 йилги жаҳон чемпионати финалчиси, Аргентина терма жамоаси аъзоси Лионель Месси (5%) ва "Реал" ҳамда Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе (5%) эгаллаб турибди.
Polymarket талқинига кўра "Олтин тўп" — 2026 учун топ-7 даъвогарлар (28 сентябрь ҳолатига):
1. Ламин Ямаль — 44%.
2. Гарри Кейн — 42%.
3. Лионель Месси — 5%.
4. Килиан Мбаппе — 5%.
5. Родри — 3%.
6. Хвича Кварацхелия — 1%.
7. Усман Дембеле — 1%.
Манбага кўра, қолган 23 нафар даъвогарнинг номинацияда ғалаба қозониш эҳтимоли 1% дан камни ташкил этади.



