

Ўтган ҳафтада "шаҳарликлар" АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилди – фақат биттасидан ташқари. 2023 йилнинг февралида АПЛ "Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларни 115 та турли бузишда айблаган эди. Кейинчалик The Times газетаси гап 115 та эмас, балки 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётганини хабар қилди: Премьер-лига айбловларни эндигина эълон қилганида, баъзи қоидалар бўйича чалкашлик юзага келган эди.
59 ёшли испаниялик менеджер Копенгагенда бўлиб ўтган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида чиқиш қилди. У "Сити" мустақил комиссия қарорига кескин қарши эканини ва апелляция ҳамда эҳтимолий суд даъволари орқали уни бекор қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлигини билдирди. У бошқа Европа клублари раҳбарларига "шаҳарликлар" Премьер-лига томонидан қўйилган айбловлар бўйича шикоят қилишини ва аллақачон саккиз йилдан бери давом этаётган ушбу ишни якуний ҳал қилиш учун "яна анча вақт" талаб этилишини маълум қилди. Манба Сорианонинг сўзларини келтиради: "Бунга саккиз йил кетди ва яна кўп вақт талаб этилади".



