

"Бу ерга келишимдан олдин ҳам Германия футболи энг яхши даврларни бошдан кечирмаётганини билардим. Юрген Клопп шунчаки келиб, қўлини бир силташ билан барча мавжуд муаммоларни ҳал қила олмаслиги аниқ эди. Энди, ўйлашимча, бу нарса мутлақо ҳаммага аён бўлди.
Ҳар қандай ижобий ўзгаришлар, қоида тариқасида, биз хоҳлагандан кўра секинроқ юз беради, қўйилган олдинга қадамлар эса кўпинча жуда кичик бўлиб туюлади. Аммо шундай вақт келади, ва умид қиламанки, бу яқин орада содир бўлади, жамоамизга қарши ўйнаш ҳар қандай рақиб учун жуда қийин бўлиб қолади", — деди Клопп матбуот анжуманида.
Клопп Германия терма жамоаси устози сифатида аллақачон иккита ўйин ўтказди — Нидерландия билан дуранг ўйнади (1:1) ҳамда Грецияга имкониятни бой берди (0:1).



