

Ушбу баҳсда шведлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув Швециянинг Стокгольм шаҳридаги "Строберри Арена" стадионида бўлиб ўтди. Испаниялик Хавьер Альберола Рохас бош ҳакам сифатида ишлади.
Беньямин Нюгрен тўққизинчи дақиқада ҳисобни очди ва Швеция терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Себастьян Шиманьски 43-дақиқада таблодаги мувозанатни тиклади. Ясин Аяри 64-дақиқада яна шведлар жамоасига устунлик тақдим этди, 72-дақиқада эса Виктор Дёкереш орадаги фарқни оширди.
Швеция - Польша
Голлар: Нюрген 9, Аяри 65, Дёкереш



