

Ушбу баҳсда италияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув Бурсадаги "Бурса Бююкшехир Беледие" стадионида бўлиб ўтди. Майкл Оливер (Эшингтон, Англия) бош ҳакам сифатида ишлади.
Тўққизинчи дақиқада Алессандро Бастони ҳисобни очди ва Италия терма жамоасини олдинга олиб чиқди. 22-дақиқада Давиде Фраттези италияликларнинг устунлигини оширди. 27-дақиқада Микаэль Кайоде меҳмонлар фойдасига ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 47-дақиқада Бариш Алпер Йилмаз Туркия терма жамоасининг фарқини қисқартирди. 51-дақиқада Франческо Эспозито италияликларнинг ушбу учрашувдаги тўртинчи голини урди.
Туркия - Италия 1:4
Голлар: Йилмаз 47 - Бастони 9, Фратеззи 22, Кайоде 27, Эспозито 51.
Туркия: Байындыр, Челик, Демирал, Озджан, Кёкчю, Гюлер, Узун, Эльмалы, Кабак, Айдын, Йылмаз.
Италия: Доннарумма, Кайоде, Руджери, Фаджоли, Ф. Эспозито, Тонали, Распадори, Фраттези, Скальвини, Бастони, С. Эспозито.
Гуруҳ босқичининг кейинги турида Туркия 2 октябрь куни Бельгия билан тўқнаш келади, Италия эса шу куни Францияга қарши ўйин ўтказади.



