

12-турнинг энг яхши дарвозабони - Достонбек Тўхтабоев (“Машъал”)
Янги бош мураббий бошчилигида “Машъал” илк ўйиндаёқ ғалабага эришди ва 11 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Бироқ бунда фақатгина бош мураббийнинг эффекти эмас, балки, дарвозабоннинг ҳам катта ҳиссаси бўлди. Достонбек Тўхтабоев учрашув давомида 5та сэйв амалга оширди ва SofaScore талқинига учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. Шак-шубҳасиз турнинг энг яхши дарвозабони айнан - Достонбек Тўхтабоев.

12-турнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов
Ушбу мавсумда энг кўп камбэк ошираётган жамоанинг бош мураббийи. ОКМК футбол ўйнашни 70-дақиқадан кейин бошламоқда ва бу “Навбаҳор” билан учрашувда ҳам кўринди. Миржалол Қосимов томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўйин тақдирини бутунлай ўзгартириб ташлади ва жамоаси муҳим очколарни қўлга киритди.

12-турнинг энг яхши футболчиси - Бобир Абдихолиқов (“Насаф”)
“Насаф”нинг молиявий ҳолати унчалик яхши эмас. Бироқ Бобир Абдихолиқов ушбу мавсумни яхши ўтказмоқда. Абдихолиқов “Бунёдкор”га қарши ўйинни жуда зўр ўтказди ва иккита гол уриб, жамоасининг муҳим ғалабасига ўзининг ҳиссасини қўшди.

12-турнинг энг чиройли голи - Билолхон Тошмирзаев (“Бунёдкор”)
Ушбу тур чиройли голларга унчалик бой бўлмади, бироқ Тошмирзаевнинг “Насаф”га урган голи - ҳақиқий санъат асари. У шундай чиройли голи билан ҳисобни очганди, бироқ якунда жамоаси ғалабани ушлаб қола олмади. Лекин бу гол албатта, такрор ва такрор кўришга арзийди. Қайд этиш керак, ушбу голдан кейин тўп дарвоза тўридан ҳам ўтиб кетган.

12-турнинг рамзий жамоаси эса шундай кўриниш олди:




