

"Худога шукур ғалаба қозондик. Жуда керакли ва муҳим 3 очко эди. Охирги дақиқада тўп киритдик. Умуман олганда жуда қийин ўйин бўлди дея оламан. Вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун қийналдик", — дейди Бобир Абдихолиқов.
— "Қизилқум" жамоаси иккала бўлимда ҳам ҳимояда ўйнади. Бу ҳужумчилар учун қанчалик муаммо туғдирди?
— Албатта, улар биринчи бўлимда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Бизда имкониятлар камроқ бўлди. Иккинчи бўлимдаги вазиятларимизнинг биттасидан фойдаландик. Эртароқ гол урганимизда ўйинни илгарироқ ҳал қилар эдик.
— Охирги ўйинларда сизни кўпроқ қанотда кўряпмиз. Бу мураббий кўрсатмасими?
— Ҳа, бу бош мураббийимизнинг кўрсатмаси.



