

“Сўнгги тўрт-беш йил ичида Харри билан жуда яхши муносабатларга эга бўлдик, айниқса, Қатардаги жаҳон чемпионати яқин ҳамкорликда ўйнай бошлаганимиздан сўнг. У билан бирга майдонга чиқиш мен учун шараф. Менимча, у Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчи. У ривожланишда давом этмоқда ва бу ҳайратланарли. Кўриниб турибдики, у сардорлик ролига қанча куч сарфлайди ва бизни ўз ортидан эргаштиради. Унинг маҳорати ҳаммасини айтиб турибди: у энг яхшиси”, — деди футболчи.
Англия терма жамоаси учта ўйинда 7 очко жамғариб, “L” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Инглизлар 1/16 финалда Конго ДР терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 1 июль куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.



