

Аввалроқ "Комо" Мадрид клуби билан ярим ҳимоячининг трансферини 60 миллион еврога келишиб олган эди. Битим келаси ҳафтада расмийлаштирилади. Шу билан бирга, "Реал" 2027 йилда аргентиналикни 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Манбага кўра, дастлаб "Реал" Пасни 2026/27-йилги мавсумда жамоа таркибига қўшилишини кутган эди. Бироқ, футболчида Жозе Моуринью жамоасидаги роли борасида шубҳалар пайдо бўлди. Шу муносабат билан 21 ёшли футболчи мавсум якунида Чемпионлар лигасига кўтарилган "Комо"да фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрди. "Мадрид" футболчини қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида "Реал" "Комо"дан Пасни 9 миллион еврога қайтариб сотиб олиш имкониятини фаоллаштирган эди. Футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



