

"Менинг фикримча, бу паузалар ўйинга мен ўйлагандан кўра анча кўпроқ таъсир ўтказмоқда. Илгари бизда ҳақиқатан ҳам кучли жазирама бўлган пайтларда шундай танаффуслар бўларди. Бу зарур эди, аммо ўшанда улар қисқароқ давом этарди. Бундан ташқари, фақат бир нечта ўйинлардагина содир бўларди. Энди эса — адолат таъминланиши учун — бу иш ҳар бир учрашувда амалга оширилмоқда.
Шу тариқа, ўйин тўртта чоракка бўлиниб кетяпти. Ва бу ўйиннинг характерини мен илгари ҳисоблаганимдан кўра кўпроқ ўзгартирмоқда", — дея Тухелнинг сўзларини келтиради BBC.
Ҳар бир бўлимнинг ўртасида мажбурий уч дақиқалик паузалар ЖЧ-2026да жорий этилган. Аввалроқ ФИФА ушбу ҳолат Евро-2028 ўйинларида бўлмаслигини маълум қилган эди.



