

Унинг сўзларига кўра, у буни фақат жамоа финалга чиққан тақдирдагина амалга оширади.
"Ҳозирча йўқ, назаримда, биз ҳали бу даражага етмадик. Балки, энг сўнгида бўлиши мумкин. Мен ҳали бироз уяламан. Ҳеч кимни хафа қилишни истамайман ва ҳозирда бунга алоҳида эътибор қаратилишини хоҳламасдим", — деб Тухелнинг сўзларини келтиради The Telegraph.
Германиялик мутахассис Англия терма жамоасини 2025 йилда бошқарган. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида инглизлар Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари билан бирга L гуруҳида иштирок этмоқда. Томас Тухель шогирдлари турнирдаги дастлабки учрашувини 17 июнь куни Хорватияга қарши ўтказади.



