Ганалик шаман: "Энди мен Харрини озод қиламан, у кейинги ўйинда гол урсин. У хафа бўлмасин"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 19:45
Ганадан келган шаман Нана Кваку Бонсам Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейндан лаънатни олиб ташлаганини маълум қилди.

ЖЧ-2026 да Англия ва Гана ўртасидаги ўйиндан олдин шаман ўз терма жамоасига ёрдам бериш учун Кейнни лаънатлашини айтган эди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди, учрашув сўнггида Кейн дарвоза олди чизиғидан тўпни дарвозага кирита олмади.

"Мен дунёдаги энг қудратли шаманман. Энди мен Харри Кейнни озод қиламан, у Англия терма жамоасининг кейинги ўйинида гол уриши мумкин. У хафа бўлмасин", — деди Нана Кваку Бонсам ижтимоий тармоқдаги видеода.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Англия терма жамоаси Панама билан, Гана эса Хорватия билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›