Роналду XXI асрда ЖЧдаги офсайдлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди

28 июн 2026, 10:45
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду XXI асрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида офсайдга тушиш сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди, деб хабар бермоқда "OptaJose" ўзининг "X" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Колумбияга қарши ўйинда Роналду 22-маротаба офсайдда қолди ва бу кўрсаткич бўйича Тьерри Анрига тенглашиб олди.

XXI асрдаги жаҳон чемпионатларида энг кўп офсайдга тушган футболчилар:

Робин ван Перси — 25

Тьерри Анри — 22

Криштиану Роналду — 22

Аввалроқ Роналду жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича ҳам иккинчи ўринга чиққани хабар қилинганди. У ўзининг 25-учрашувини ўтказди ва Лотар Маттеус билан тенглашди. Ундан кўп ўйинни фақатгина Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: OptaJose

Сўнгги янгиликлар

Барча ›