Рауль Асенсио 20 млн евро эвазига А Серия клубига ўтиши мумкин

28 июн 2026, 15:06
"Реал" ҳимоячиси Рауль Асенсио "Лацио"нинг трансфер рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда журналист Экрем Конур.

Манба маълумотларига кўра, Рим клуби 23 ёшли испанияликни "Ал Садд"га ўтган Алессио Романьолига эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, "Лацио" футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки музокараларни аллақачон ўтказган. Битим суммаси тахминан 20 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳозирча "Реал"да қолишни хоҳлайди, унинг шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига мўлжалланган.

Асенсио ўтган мавсумда барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›